вернутся назад

 


 

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1.      Умумий ўрта таълим мактаби Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Таълим тўгрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўгрисида»ги конунлари, Узбекистон Республикаси Президентининг таълим сохасига оид фармонлари, карорлари, жумладан 2007 йил 26 февралдаги ПФ - 3857-сонли «Халк таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш тўгрисида»ги Фармони, 2007 йил 29 мартдаги ПК - 609-сонли «Умумтаълим мактабларининг намунавий штатларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўгрисида»ги Карори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 13 майдаги 203-сонли «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўгрисида»ги хамда 2004 йил 9 июлдаги 321-сонли «2004- 2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўгрисида»ги карорлари хамда Вазирлар Махкамасининг 2007 йил 30 мартдаги 63-сонли «Халк таълими муассасаларининг молиявий-иктисодий таъминотини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўгрисида»ги карори асосида ташкил килинган бўлиб, ўз фаолиятида юкоридаги хужжатларга, хукуматнинг, халк таълими вазирлигининг таълим тарбияга оид карор, фармойиш, буйрук ва кўрсатмаларига ва мазкур Уставга амал килади.

1.2.      Мактаб узлуксиз таълим тизимининг асосий бўгини бўлиб, у ўкувчи ёшларга I - IX синф хажмида давлат таълим стандартлари асосида фан асосларидан умумий ўрта маълумот берувчи кундузги мажбурий таълим муассасаси булиб, 2 синфдан айрим синфларнинг математика,рус тили, француз тили, немис тили чукур урганишга хисобга олган холда тузилган.

1.3.      Мактаб Халк Таълими Вазирлиги тизимидаги мустакил юридик шахс хисобланади ва давлат герби тасвири туширилган мухрга, штампига, хисоб ракамига ва бошка белгиларига эга.

1.4.      Мактаб Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг худудий Ғазначилик бўлинмаларидан ҳисоб рақамларини очади.

1.5.      Мактаб умумий ўрта таълим муассасасини аттестация ва аккредитация килиш натижасига кўра давлат тест маркази хузуридаги кадрлар тайёрлаш сифатини назорат килиш ва аттестация бошкармаси ўтказган аттестация натижаларига кўра халк таълими тизимининг бошкарув идорасининг розилиги билан махаллий хокимият карорига асосан тугатилиши ёки таълимнинг бир туридан бошка турига ўзгартирилиши мумкин.

1.6.      Мактаб Тошкент шахар Учтепа тумани, Чилонзар, 26- мавзеда жойлашган. THSHT (ОПФ) 2100; MSHT(®C) 210; МНВТ(СОАТО)1726262;

KTUT ( ОКПО) 17987625; XXTUT(OKOHX)92310; STIR (ИНН) 201266311

МАКТАБНИНГ МАКСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

2.1.      Мактабнинг асосий максади ўкувчиларни Давлат таълим стандартларига мувофик ўкитиш ва тарбиялаш, шахсни таълим олишга доир конституциявий хукукини рўёбга чикаришдан иборат.

2.2.      Таълимнинг бошкарув органлари томонидан тасдикланган ўкув режаси ва дастурлари асосида фан асосларидан билимларнинг зарур хажмини беради, улардаги ташкилотчилик кобилиятлари ва амалий тажриба кўникмаларини ривожлантиради хамда уларга таълимнинг кейинги боскичини онгли равишда мустакил танлашга кўмаклашади.

2.3.      Мактаб таълим-тарбия ишларини хар бир шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаган холда амалга оширади, ўкувчиларни хар томонлама камол топиши учун кулай шарт-шароитлар яратиб беради, шу жумладан ўкувчиларнинг ўз устида мустакил ишлашлари ва кўшимча билим олишлари учун имкониятлар яратади.

2.4.      Бола хукукларини таъминлаш, унинг қадр-қимматини эъзозлаш, болага дўстона муносабатда бўлиш мухитини шакллантириш мактабнинг асосий вазифаларидан биридир.

2.5.      Мактабнинг асосий вазифалари:

ўқувчининг кайси миллатга, динга, ирқга мансублигидан, ижтимоий келиб чикишидан қатьий назар умумий ўрта таълим олиш учун имкониятлар яратиб беради;

таълимнинг узлуксизлигини, изчиллигини, инсонпарварлиги ва демократиклиги, илмийлиги ва дунёвийлигини таъминлайди ;

истеъдодли, қобилиятли, билимдон ёшларни қўллаб-қувватлайди, рагбатлантиради;

ўкувчиларга пухта билим ва кўникмалар беришда янги педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланган холда ўқув жараёнини ташкил этилади;

ўкувчиларда миллий хамда умумбашарий қадриятларни узвий бирлаштириш асосида миллий гоя рухида юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни камол топтиради, уни хакиқий инсон, Ватанга садоқатли фуқаро сифатида шакллантиради;

ўкувчиларда мустақил Ўзбекистон Республикасига ва унинг Конституциясига содиқликни шакллантиради, Давлат рамзларига (байроғи, мадҳияси ва герби) ҳурматни, қатьий интизом ва фан асосларини пухта эгаллашга сидқидилдан ёндашишни тарбиялайди.

2.6.      Мактаблардаги умумий ўрта таълимдан пировард натижада қуйидаги натижаларга эришилади:

a)         билимли, баркамол, маданиятли шахсларни шакллантириш, уларни оила, жамият, давлат олдидаги масъулиятини тўла англайдиган ва эгаллаган билимларни хаётга татбиқ эта биладиган шахс сифатида камол топтириш;

b)         ахлокан пок, жисмонан бакувват, Ватанга садоқатли, изланувчан, фидойи инсон, изланувчан, ташаббускор соғлом авлодни етказиб бериш;

б) умумий ўрта таълим муассасаларида таълим-тарбия олувчиларни ўрта махсус таълим муассасаларида ўкишларини давом эттиришлари учун тайёрлаб боришдан иборатдир.

III.      МАКТАБ ТАЪЛИМ - ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИНГ МАЗМУНИ ВА УНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

3.1.      Мактабдаги таълим жараёни умутаълим дастурининг икки боскичига мувофиқ амалга оширилади:

а) бошлангич синф 1 -4 синфлар

б) умумий ўрта таълим 1 -9 синфлар

Ҳар бир синф кесимида ихтисослаштирилган ва оддий синфлар мавжуд.

3.2.      Бошланғич таълим:

Ўкувчиларнинг ўкиш, ёзиш, хисоблашга оид дастлабки билим ва кўникмаларини, назарий фикрлаш элементларини, нутқ ва хулқ маданий асосларини шакллантиради, шахсий гигиена ва соғлом турмуш тарзини таъминлашга асос яратади.

Фанларни янада чуқурроқ ўрганиш, профессионал махоратга эга бўлиш учун мактаб қошида “Билимдон” ўқув маркази фаолият кўрсатади.

3.3.      Биринчи синфга 7 ёшли ўғил-кизлар тўла ва 6 ёшли болалардан эса руҳан ва жисмонан тайёр, тиббий-педагогик комиссия ва мактаб рухшунослик хизмат кўригидан ўтган болалар халк таълими бўлимидаги ташхис комиссиясининг хулосасига биноан кабул килинади. Болаларни кабул килиш ўкув йили бошлангунга кадар амалга оширилади ва буйрук билан расмийлаштирилади.

Ихтисослаштирилган синфларга ўқувчилар қабули 2008 йил 7-августдаги “Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги” 173-сонли қарор асосида амалга оширилади.

3.4.      Мактаб таълими Ўзбекистон Республикаси ХТВ томонидан тасдикланган ўкув режаси ва дастурларига мувофик амалга оширилади. Ушбу ихтисослаштирилган синфларда оралиқ аттестацияси хар чоракда ўтказилади ва унинг натижасига кўра ўқувчи оддий синфга кўчирилади.

3.5.      Мактабдаги таълим тили Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили тўгрисида» ва «Таълим тўғрисида» ги Қонунларга мувофиқ белгиланади. Таълим тилини танлашда мазкур мактаб ҳудудида истиқомат қиладиган ота-оналарнинг хоҳиш-истаклари инобатга олинган.

Синфлар индивидуал ўқув режалари ва дастурлари асосида ишлайдилар. Улар ўз ичига давлат компоненти ва қўшимча соатларни қамраб олган.

3.6.      Давлат таълим стандартлари талаблари доирасида ўкув дастурини ўзлаштира  олмаган ўкувчиларга ёрдам кўрсатиш учун бошлангич ва 5-9 синфларда педагогик қўллаб-кувватлашнинг турли шакллари (коррекция синфлари, тенглаштирувчи синфлар ва хоказо), рухий ва жисмоний ривожланишида нуксони бор болаларни ўкитиш ва тарбиялаш учун махсус синфлар хамда уйда таълим бериш ташкил килиниши мумкин.

- мактабгача таълим ёшидаги болаларни ўқишга тайёрлаш курсларини ташкил қилиниши мумкин (ота – оналар аризасига биноан Вазирлар Маҳкамасининг 414 – сонли қарори асосида)

3.7.      Мактаб ўкувчиларига тиббий хизмат кўрсатиш, махсус бириктирилган тиббий ходим томонидан амалга оширилади ва тиббий ходим маъмурият билан тенг равишда бола соглиги учун масъулдир.

3.8.      Мактабда ўкувчиларни синфдан-синфга кўчириш, муддатидан аввал имтиҳон топшириш (досрочний) аттестацияларни ўтказиш Халқ Таълими Вазирлигининг йўриқномасига асосан амалга оширилади.

3.9.      Ўкувчиларни тиббий комиссия хулосасига биноан синфдан-синфга кўчириш ёки якуний атестациядан озод қилиш масаласи Халқ Таълими Вазирлиги ва Соғликни Сақлаш Вазирлиги қўшма буйруғига асосан ҳал этилади.

3.10. Ўкувчиларга мактабни тамомлаганлиги ҳақидаги хужжатларнинг бериш тартиби, якуний аттестациянинг белгиланган тартибидан истиснолар Халқ Таълими Вазирлиги томонидан белгиланади.

3.11.    Мактабнинг якуний аттестацияларидан муваффакиятли ўтган ўкувчиларга давлат намунасидаги шаходатнома, таълимда алоҳида муваффақиятларга эришганларга имтиёзли шаҳодатнома топширилади.

3.12.    Мактаб ўз худудида (микроҳудуд) яшовчи мактаб ёшидаги 1-9 синфларда ўқиши лозим бўлган ва рус тилида мулоқот қила оладиган барча болаларни мажбурий таълим олишга тўлиқ жалб этишни амалга оширади.      

3.13.    Мактаблардаги дарснинг ўқув чораги ва ўқув йилининг давом этиш муддати, кунлар ва ҳафталар бўйича дарслар жадвали, синфларнинг тўлдирилиши ва ўкувчиларга бериладиган ўкув юкламалари умумий ўрта таълим давлат стандартларига мувофиқ. Янги ўқитувчиларни қабул қилиш, йўриқномага асосланган холда танлов орқали ўтказилади.

3.14.    Мактабларда ўкув йили 1 сентябрдан бошланади ва 31 августда тугайди. Ўқув   йилидаги ўкув машғулотлари 2 сентябрдан бошланади ва 25 майда тугайди.

Хар йили, 5 йил давомида ишлаган ўқитувчилар аттестациядан ўтказилади ва уларга ўринли тоифа белгиланади.

Ўкув йилидаги ўкув машгулотлар 4 чоракка (2 ярим йилликка) бўлинади, уларнинг бошланиши ва охири ўкув режаси билан белгиланади. Ўкув йилидаги ўкув машгулотлари амалий машгулотларни хисобга олмаганда 34 хафта, 1-синфларда эса 33 хафта давом этади, уларга мактаб педагогика кенгаши карори билан февраль ойида, ота – оналар билан келишилган ҳолда, иккинчи ўн кунлигида бир хафта таътил берилади.

Ўкув йили давомида кузги, қишқи, бахорги таътиллар камида 30 календар куни қилиб белгиланади ва Халқ Таълими Вазирлигининг буйруги (таянч ўқув режасини тасдиқлаш вактида) билан тасдикланади.

Ёзги таътил ўкув машгулотлари (имтихонлари) тугаган кундан бошлаб 31 августгача давом этади.

3.16.    Мактабда ўкув ишлари ва машгулотлари куйидаги байрам кунларида ўтказилмайди.

1 январь - Янги йил

8 март - Хотин-кизлар байрами

21 март - Навруз байрами

9-май - Хотира ва кадрлаш куни

1 сентябрь - Мустакиллик куни

1 октябрь - Ўкитувчилар ва мураббийлар куни

8 декабрь - Конституция куни

Диний Рамазон ва Курбон Хайити байрамларининг 1 куни.

3.17.    Кундалик ўкув машгулотлари сони ва тартиби мактаб директори томонидан тасдикланган дарс жадвали билан белгиланади.

Дарслар орасида танаффусларнинг давом этиши ўкувчиларнинг фаол дам олиш кунлари ва иссиқ овқат тановвул қилишларини хисобга олган холда белгиланади.

3.18.    Биринчи синф ўкувчиларига уй вазифаси бериш мажбурий эмас. II- IX синф ўқувчиларига педагогик талаблар ва хар бир боланинг шахсий хусусиятларини хисобга олган холда уй вазифалари берилади.

3.19.    Мактаб ўкувчиларининг билимлари Халқ Таълими Вазирлиги томонидан тасдикланган бахолаш тизими асосида амалга оширилади.

3.20.    Мактаб учун иктидорли болаларни излаш, танлаб олиш, ихтисослаштирилган синфлар ташкил этиш, иктидорли ўкувчилардан ташкил килинган ихтисослаштирилган синф ўкувчилари махсус, шу жумладан муаллифлик (вариатив) ўкув дастурлари ва якка тартибдаги дастурлар асосида таълим олишлари мумкин.

3.21.    Умумий таълим дастурларини ДТС доирасида мустакил ўзлаштирилган Халк Таълими Вазири томонидан тасдикланган «Экстернат тўгрисидаги Низом» асосида экстернат тартибда аттестациядан ўтиш хукуки берилади.

3.22.    Мактаблардаги синфдан ташкари машгулотлар ва тугарак ишларни ўкувчилар ва ота-оналар хохиш истакларини, ўкувчиларни кизикиши ва кобилиятини хисобга олган холда ўтказилади.

IV.      ЎКУВЧИЛАРНИНГ ХУКУК ВА БУРЧЛАРИ

4.1.      Ўкувчилар куйидаги хукукларга эгадирлар:

-           давлат стандартларига мувофик бепул умумий таълим олиш;

-           ўз инсоний қадр-қимматларини хурмат қилиниши, виждон ва ахборот эркинлигини хис қилиши, ўз қарашлари ва эътиқодларини эркин ифода этиш;

-           таълим муассасасини бошкаришда қатнашиш;

-           турли хил илмий фаолият билан шугулланиш, семинарлар, анжуманлар, олимпиадалар, кўргазма ва танловларда иштирок этиш;

-           ўкув шаклини мустакил танлаш;

- кўшимча (шу жумладан пуллик) таълим олиш хизматидан фойдаланиш;

- танлов асосида (утказилган синовлар натижасига кура) ихтисослаштирилган синфида ўкитиш;

- 9 – синф ўқувчилари таълимнинг кейинги босқичига жалб қилиниши, касб танлаш ҳуқуқига ва КҲК ёки АЛ ўқиши мажбурий.

4.2.      Мактаб ўкувчилари мажбуриятлари:

-           Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва конунларига, миллий ахлок-одоб қоидаларига риоя қилиш, республикасининг муносиб фукароси бўлиш, Ўзбекистон Республикасининг Герби, Байроги ва Мадхиясини билиш ва хурмат килиш, улар билан боғлиқ булган маросимларни адо этиш;

-           таълим муассасаларининг низоми ва ички тартиби коидаларини сўзсиз бажаришлари;

-           мактабга дарс жадвали асосида ўз вактида келиш, барча дарсларда иштирок этиш, сабабсиз дарс колдирмасликлари;

-           ўкув жараёни учун керакли булган барча жихозларни кундалик дафтари, дарслик, - қулланмалари, дафтарларни тўлик олиб келишлари;

-           мактабда кийиниш маданиятига қўйилган талабларга риоя килишлари;

-           ўқитувчилар томонидан берилган топшириқларни ўз вактида бажаришлари;

-           ўз билими ва амалий кўникмаларини мустакил равишда ошириб ва мустахкамлаб |            боришлари хамда умумлаштириш савияларини юксалтиришлари;

-           мактаб ва жамоат топширикларини бажаришда фаоллик кўрсатишлари;

-           мактаб ва жамоат мулкини авайлаб асрашлари талаб этилади.

 

4.3. Ўкитувчилар ва ўкувчилар ўртасидаги мураккаб вазиятларни ва муомалаларни хал килиш максадида мактабда адолат комиссияси тузилади. Унда ота-оналар томонидан ёзма ёки огзаки холда берилган аризалар кўриб чикилади ва хал этилади.

4.4. Жамоат тартиб коидаларини бузган, мактаб жихозларини ва мулкини ишдан чикарган. тизимли равишда ўкитувчилар ва мактаб рахбариятининг шахсиятига тегадиган одобсиз сўзлар билан хакоратласа ўкувчига нисбатан махаллий хокимлик кошидаги вояга етмаган ёшлар билан ишлаш комиссияси билан келишилган холда тегишли чоралар, мактабдан хайдашгача бўлган чоралар кўлланилади.

4.5. Айрим фанлар бўйича чукурлаштирилган таълим бериш синфларида ўкиб мунтазам  равишда коникарсиз бахолар олаётган ўкувчилар, мактаб педагогик кенгаши қарорига асосан оддий умумий таълим синфларига ўтказилиши мумкин

4.6. Мактабда амалдаги конунчиликка асосан ўкувчилар уюшмаси ва бошка жамоат ташкилотлари фаолият кўрсатиш хукукига эга.

V.        МАКТАБ ПЕДАГОГИК ХОДИМЛАРИ

5.1.      Мактаб ишига олий педагогик маълумотга эга бўлган кадрлар, мактаб эҳтиёжига кўра, директорнинг буйруги асосида, шартномага биноан кабул килинади.

5.2.      Педагогик ходимларнинг хукуклари, бурчлари ва вазифалари, уларни ижтимоий химоя килиш Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўгрисида» Конуни ва

Мехнат кодекси» билан белгиланган.

5.3.      Мактаб педагогик ходимлари:

-           педагог-ўкитувчи ўзи дарс берадиган фанини яхши билиши;

-           мактабда, жамоат орасида ўз билими, юриш-туриши, одоб-ахлоки, юксак маънавий-ахлокий фазилатлари, ички ва ташки маданиятлилиги, намунавий турмуш тарзи кийиниш одоби билан бошкаларга ўрнак бўлишлари;

-           ижтимоий хаёт учун макбул бўлмаган хатти-харакатлар килишдан сакланишлари, ўқувчиларининг хам хатти-харакатларидан хабардор булишлари;

-           мактаб обруси, таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш йўлида фаоллик кўрсатишлари;

-           касб махоратининг юксак даражада бўлиши, таълим олувчиларнинг ўкув дастурларини давлат таълим стандартлари даражасида узлаштиришларини таъмин- лашлари;

-           ўкувчилар шахсини хурмат килишлари, уларни мавжуд конунларга, мехнатга, ота-онага, маънавий, тарихий, миллий ва умумбашарий кадриятларга хурмат рухида тарбиялашлари;

-           ўсиб-улгайиб келаётган ёш авлодни бир-бирини тушуниш, халклар, миллатлар ва элатлар ўртасидаги тинчлик, ахиллик ва иноклик рухида тарбиялашлари ва уларни зўравонликнинг барча кўринишларидан химоя килишлари;

-           ўзларининг касбий махоратларини доимо такомиллаштириб боришлари ва белгиланган муддатда малакаларини оширишлари талаб этилади.

5.4.      Педагог-ўкитувчилар мактаб устави томонидан белгиланган кийиниш маданияти талабларига амал килишлари лозим.

5.5.      Мактаб таълим-тарбия ишларида юкори натижаларга эришган ўкитувчилар _ амалдаги конун ва коидаларга биноан моддий ва маънавий жихатдан рағбатлантирилиб борилади.

5.6.      Мактабда хар бир фан йуналишида метод бирлашмалар тузилиб, улар режа асосида фаолият курсатади ва таълим-тарбиянинг сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат килади.

5.7.      Ўкитувчилар:

-           машгулот ўтказишга тайёргарлик кўради, ўз касбий малакасини мунтазам равишда оширади, мактабда ташкил килинган услубий бирлашмаларнинг фаолиятида ва 'ошка шаклдаги услубий ишларда иштирок этади;

-           мактаб Педагогик кенгаш ишида ва мактаб маъмурияти томонидан ўтказиладиган мажлисларда иштирок этади;

-           мактаб Директори ва касаба кўмитаси томонидан тасдикланган навбатчилик жадвалига биноан мактаб бўйича навбатчилик килади;

-           укувчиларнинг ота-оналари (уларнинг урнини босувчи шахслар) билан доимий алокада бўлади;

-           мактабда, турмушда, жамоат жойларида ўзини тутишда педагог жамоатчиликда тутган ўрнига муносиб ахлок меъёрларига амал килади.

5.8.      Мактаб ўкитувчилари хар 3 йилда ёки малака оширишга эхтиёж тугилганда малака ошириш институтларида ўз касбий махоратларини ва малакаларини такомиллаштирадилар, ёш мутахассислар эса ўкув юртини битирганларидан кейин 3 йилдан сунг малака оширишдан ўтадилар.

5.9.      Педагог ходимларнинг малака тоифалари малака комиссияси томонидан тузилган ва «Аттестация тугрисидаги Низом»га биноан ўтказилган аттестации натижаларига кўра белгиланади.

5.10.    Мактаб педагог ходимлари: (1) мактаб Педагогик кенгашида, мактабнинг бошка ички бирлашмаларида, (2) ишчилар жамоасининг умумий йигилишларида катнашиш йўли билан мактабни бошкаришда иштирок этадилар.

5.11.    Мактаб педагог ходимлари ўз ваколатлари доирасида куйидаги вазифаларни - алга оширадилар: (1) ўкувчиларга ўкитилаётган фаннинг ўзига хос хусусиятларини ва •укувчиларнинг ёшини хисобга олган холда таълим ва тарбия бериш, (2) ўкувчилар жамоатга кўшилишига, уларда умумий маданиятни шакллантиришга, укувчилар ихтисослаштирилган йўналишларни онгли равишда танлашга ва ўзлаштиришига кумаклашиш, (3) ўкув жараёнида хавфсизлик техникаси меъёрлари ва коидаларига риоя килиниши тартибини таъминлаш, фан тўгаракларини ташкил қилиш.

VI.      МАКТАБНИ БОШКАРИШ

6.1.      Мактабда таълим-тарбия ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Таълим тўгрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» Конунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 13 майдаги 203-сонли «Ўзбекистон: республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўгрисида»ги Карори ва унга илова этилган «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўгрисида Низом» , республика Халк таълими вазирлигининг карор, буйрук ва кўрсатмалари хамда

Мазкур Устав асосида олиб борилади.

6.2.      Мактабни бошкариш демократия, ошкоралик, ўз-ўзини бошкариш тамойиллари асосила амалга оширилади. Мактаб жамоаси ўзига юклатилган вазифаларни ота-оналар, махалла кўмиталари, кенг жамоатчилик билан мустахкам хамкорликда амалга оширади.

6.3.      Мактаб педагогика кенгаши мактабни бошкаришнинг олий органи  хисобланади. Мактаб директории ўз лавозими бўйича педагогик кенгаш раиси хисобланади.

6.4.      Мактабларда педагогик, методик, васийлик кенгашлари хамда ота-оналар куми- таси Халк таълими вазирлиги буйруклари билан ўрнатилган тартибда тасдикланган тегишли  Низомлар  асосида  шаклланади  хамда  фаолият  курсатади.

6.5.      Мактабнинг ўкув-тарбия жараёни ва кундалик фаолиятига бевосита рахбарликни мактаб директории олиб боради.

Мактаб Директори:

6.5.1.   Мактаб Директори ўкув-тарбия жараёнига ва мактабнинг кундалик фаолиятига бевосита рахбарлик килади, мактабда таълим бериш (ўкув-тарбия) ишини ташкиллаштиради, мактабнинг маъмурий-хўжалик (ишлаб чикариш), молиявий ишини таъминлайди, мактабда хавфсизлик техникаси меъёрлари ва коидаларига риоя килиш тартибини яратади.

6.5.2.   Мактаб директори туман(шахар) халк таълими бўлими (ХТБ) мудирларининг такдимотига кўра, туман ҳокимлиги билан келишилган ҳолда, тегишли халк таълими бошкармаси бошлиги (Коракалпогистон Республикаси халк таълими вазири) томонидан лавозимига тайинланади ва бўшатилади. Мактаб директори бевосита туман(шахар) ХТБ мудирига буйсунади.

6.5.3.   Мактаб директори мехнат таътилида ва вактинчалик мехнатга лаёкатсиз бўлган даврда унинг вазифалари директорнинг ўкув-тарбия ишлари буйича уринбосари зиммасига юкланиши мумкин. Бу каби холларда вазифаларни ижро этиш директор буйруги ёки объектив сабабларга кўра тегишли буйрук чикариш учун имкон бўлмаса туман (шахар) ХТБ мудирининг буйруги асосида амалга оширилади.

6.5.4.   Мактаб директори ўз ихтисослиги бўйича олий маълумотга ва педагогик ёки рахбарлик лавозимларида камида 5 йил иш стажига эга хамда тегишли аттестациядан утган камида 1-тоифали ўкитувчи булиши лозим.

6.5.5.   Мактаб директори мактаб ичида ёки ундан ташкарида ўриндошлик асосида бошка рахбарлик лавозимларида (илмий ва илмий-услубий рахбарликдан ташкари) ишлашига йўл кўйилмайди.

6.5.6.   Мактаб директорининг мансаб вазифалари ўринбосарлари бевосита буйсунади. Мактаб директорининг мансаб вазифалари ўриндошлик асосида ижро этилиши мумкин эмас.

6.5.7.   Мактаб директорига унинг уринбосарлари бевосита бўйсунади. Мактаб директори ўз ваколатлари доирасида мактабнинг хар бир ходим ва ўкитувчисига улар учун бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмани беришга хакли. Мактаб директори мактабдаги хар кайси бошка ходимнинг фармойишини бекор килишга хакли.

6.5.8.   Мактаб директори ўз ваколатлари доирасида куйидаги мансаб вазифаларини бажаради:

Мактаб Устави ва Узбекистон Республикасининг конун хужжатларига мувофик мактаб фаолиятининг барча йўналишлари юзасидан умумий рахбарликни амалга оширади.

Педагогик кенгаш билан биргаликда мактабни ривожлантириш стратегияси, максадлари ва вазифаларини белгилайди, унинг ишини дастурий режалаш тўгрисида карорлар кабул килади.

Муассасанинг ривожланиш дастурларини, мактабдаги таълимий дастурлар, ўкув режалари, курслар, фанлар, ўкув-услубий хужжатлар, Устав ва ички тартиб коидаларини ишлаб чикиш, тасдиклаш ва жорий этиш ишларини амалга оширади, Мактабнинг бошка ички меъёрий хужжатларини ишлаб чикишда иштирок этади.

Мактабни янги ўкув йилига, куз-киш мавсумига тайёр бўлишини ташкил этади ва таъминлайди, мактабда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширади, кабул килиш далолатномаларини имзолайди.

Мактаб фаолияти жараёнида юзага келадиган ўкув-услубий, маъмурий, молиявий, хўжалик ва бошка масалаларни хал килишда иштирок этади.

Мактабнинг педагог ва бошка ходимлари ишини режалаштиради, мувофиклаштиради ва назорат килади.

Кадрларни саралаш, ишга кабул килиш ва жой-жойига кўйиш ишларини амалга : оширади, ходимларнинг мансаб вазифаларини белгилайди, уларнинг касбий махоратини   ошриш учун шарт-шароит яратади.

Ўкувчилар учун машгулотлар жадвалини, мактаб ходимларининг иш жадвали ва педагогик юкламасини, тарификацион рўйхатлар ва мехнат таътиллари жадвалларини тасдиклайди.

Ходимларнинг ижодий ташаббусини кўллаб-кувватлайди ва рагбатлантиради, жамоада ижобий маънавий соф мухитни шакллантиради.

Мактаб жамоат органлари ва Педагоглар жамоаси билан хамкорликда мактаб хо- димларини мукофотлаш тартиби ва микдорларини белгилайди.

Мактаб ўкувчилари ва ходимларининг саломатлигини мухофаза килиш ва мустахкамлаш максадида мактабда умумий овкатланиш ташкилотлари ва тиббий муассасалар фаолият кўрсатиши учун керакли шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди, уларнинг ишини назорат килади,

Жамоа шартномаси бажарилишини таъминлайди, мактаб педагоглар жамоаси, касаба уюшмаси ташкилотига муътадил ишлаш учун керакли шароитлар яратади.

Давлат, жамоа ва бошка органларда, ташкилотларда ва муасссасаларда мактаб манфаатларини химоя килади.

Жихозларнинг мухандислик-техникавий коммуникациялари хавфсиз фойдаланишини таъминлайди, уларни мехнат мухофазаси бўйича амал килаётган стандартларига, коидаларга ва меъёрларга мувофик бўлган холатга келтириш чораларини   кўради, таълим муассасасининг биноси кўрикдан ўтказилиши ва таъминланишини ўз вактида ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодексида ва мактаб ички мехнат тартиб коидаларида белгиланган тартибда янги ходимлар кабул килинишини расмийлаштиради.

Ишга янги кабул килинган шахслар билан ўрнатилган тартибда шартномаларни нимзолайди, мехнат мухофазаси бўйича дастлабки кўрсатмани бериш, таълим муассасаси ходимлари билан иш жойида кўрсатма бериш тадбирини ўтказади, кўрсатма бериш тадбири ўтказилганини дафтарда расмийлаштиради.

Ходимлар ва ўкувчиларнинг жарохатланиши холларини олдини олиш ва улар ўртасида касалланиш даражасини камайтириш бўйича профилактик ишларни ташкил этади ва олиб боради.

Тиббий ходимлар хамкорликда тиббий хизмат кўрсатилишини ва согломлаштириш ишини яхшилаш чораларини кўради.

Касаба уюшмаси, Ота-оналар кумитаси ва Васийлик кенгаши билан хамкорликда овкатланиш ташкил этилишини яхшилаш, мактаб ошхонасида сифатли овкат тайёрланиши учун шароит яратиш чораларини кўради.

Ишлаётганлар ва ўкувчиларнинг ўкув-мехнат юкламасини, уларнинг рухий- жисмоний имкониятларини эътиборга олган холда таъминлайди, окилона мехнат ва дам олиш тартибини ташкил этади.

Ўкувчилар ва ишлаётганларнинг саломатлиги учун хавфли шароитлар юзага келганда таълим жараёни ўтказилишини таъкиклашга хакли.

 6.5.9.  Директорнинг молиявий хамда моддий масалалар бўйича вазифалари ва мажбуриятлари:

Юридик шахс макомига эга халк таълими муассасаси, шу жумладан мактаб директори фондининг бюджет маблагларининг бош бошкарувчиси мазкур муассаса рахбари хисобланади.

Тегишли молия ташкилотларининг халк таълими муассасаларини молиялаш бўлимлари билан биргаликда куйидаги вазифаларни амалга оширади:

Педагог ходимлар тарификациясини хисобга олган холда мактаб штат жадвали ва харажатлар сметасини тузиш ва уларни молия органларида рўйхатга олиш;

Белгиланган тартибда рўйхатга олинган харажатлар сметасини товарлар ва хизматлар етказиб бериш бўйича шартномаларни факат Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги Ғазначилигининг худудий органлари оркали тузишни хисобга олган холда бажариш;

Белгиланган стандартларга мувофик умумтаълим мактаби бухгалтерлик хисоб- китоби ва хисоботини олиб боришини таъминлаш;

Туловлар, ойлик маошни белгилаш ва тўлаш, нафака хамда унга тенглаштирилган бошка тўловларни ўз вактида амалга ошириш, шунингдек мактабда моддий бойликларнинг хисоб-китобини олиб боришни ташкил этиш ва амалга ошириш;

Амалдаги конун хужжатларига мувофик тасдикланган штатлар, смета ва молия интизомига катьий риоя килишни таъминлаш.

Бюджетдан ажратилган бюджет ва бюджетдан ташкари топилган маблаглар харажатлар сметасининг тузилишини тахлил килиш ва тасдиклаш хамда улардан самарали тежамкорлик билан фойдаланишни ходимларга иш хаки «Директор жамгармаси»дан ўкитувчиларга устамаларни холисона тайинланиши, мукофот ва моддий ёрдам пулларини асосланган холда туланиши, ноконуний харажатларга йўл кўймаслик чораларини кўриши лозим.

Таълим муассасасининг товар моддий-бойликларининг сакланишини таъминлаш, ривожлантириш, таълим муассасасида Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли карорига асосан сервис хизмати кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш, юридик, жисмоний шахсларнинг ва чет эл сармоядорлигининг ихтиёрий бадалларини таълим муассасасининг моддий-техник базасини ривожлантиришга йўналтириш ва ундан белгиланган тартибда фойдаланишни ташкил этади.

Марказлаштирилган тартибда таълим муассасасига бериладиган (жихозлар, мактабларга бериладиган мактаб хужжатлари, кам таъминланган оила фарзандларига бериладиган кишки кийим-бош кийим, президент совгаси, кўмир ва бошка) моддий бойликлар учун ишончномалар беради, кабул килади ва хамда белгиланган тартибда расмийлаштиради.

Таълим муассасаси биноларининг техник холатини, яъни сакланишини, барча моддий бойликлар (инвентарлар, турли ўкув кўргазмали жихозлар)нинг сакланишини назорат килади.

Хар бир ўкув йили бошлангунга кадар барча жихозларни таъмирлаш, хар бир синф хонасини, фан кабинетларини, лабораторияларни таъмирлаш, жихозлаш, янги ўкув йилига тахт килиш ва рўйхат бўйича жихозлаш, мебелларни синф рахбарларига, кабинет мудирларига, лаборатория мудирларига белгиланган тартибда (топшириш-кабул килиб олиш далолатномалари тузилган холда) топшириш ва ўкув йили якунланганда уларни бутун холатда кабул килиб олишни, бюджетдан ташқари топилган маблағларни тўғри (қонуний) сарфланишини назорат қилади.

коммунал хизмат кўрсатадиган хар бир ташкилот билан ажратилган лиммитлар асосида, белгиланган тартибда шартномалар тузиш хамда худудий газначилик булимларидан руйхатдан утказиш учун муассаса хисобчисига такдим этилишини таъминлайди.

коммунал туловлар (газ, электр энергия, сув ва иссиклик энергияси) буйича хисоблагичларни кундалик курсаткиларини олиб, тахлил килган холда, бюджетдан ажратилган маблаглардан тежамкорлик билан фойдаланишни;

телефон тармокларидан фойдаланишда, алоканинг узлуксизлигини, сифатини назорат килиш хамда алока бузилган холларда худудий телефон тармоклари булинмаларига хабар бериб, алокани тиклаш чораларини куришни;

таълим муассасасининг санитария холатини талаб даражасида булишида фаррошлар, бинони куриклашда коровуллар, атроф-мухитни ободонлаштиришда богбонлар ишининг тугри ташкил килинишини;

муассасада ходимлар уртасида шанбаликлар, кукаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этишни;

киш мавсумида иссиклик тизимидан фойдаланишда хизмат курсатувчи ташкилот билан тузилган шартномага асосан иссиклик босимининг етарли даражада булишини, унинг давомийлигини, иссиклик етарли даражада булмаган кунларда хизмат курсатувчи ташкилотга маълум килиш хамда ушбу кунларни руйхатга олиб, муассаса хисобчисига иссиклик учун тулаб бериладиган маблагларни кайта хисоб-китоб килиши хакида огохлантиришини;

куз-киш мавсумига муассаса биноси томларини, ойна ва ромларини, иситиш тизимини, канализация кувурларини таъмирлаб, тайёр холга келтирилишини таъминлайди.

6.6. Таълим муассасаси рахбарининг хужалик ишлари буйича уринбосарининг ёки хужалик мудирининг моддий жавобгарлик буйича вазифалари ва мажбуриятлари.

6.6.1.   Мактаб директорининг маъмурий-хужалик ишлари буйича уринбосари мактаб директорининг такдимотига кура туман халк таълими булимининг мудири томонидан лавозимига тайинланади ва бушатилади.

6.6.2.   Мактаб директорининг маъмурий-хужалик ишлари буйича уринбосари бевосита мактаб директорига буйсунади.

6.6.3.   Мактаб директорининг маъмурий-хужалик ишлари буйича уринбосари уз ваколатлари доирасида куйидаги мансаб вазифаларини амалга оширади:

Таълим муассаса биноларининг техник холатига, яъни сакланишига, барча моддий бойликларига (инвентарлар, турли укув кургазмали жихозлар)нинг сакланишига жавобгардир.

Таълим муассасасидан хужалик ишларини назорат килиш, хар ойда хисобхонага, ишчи-ходимларни ишга келганлиги хакида табель топшириш.

Хисобхонага ой охирида кирим, чиким килинган моддий товар бойликларнинг (муассасага олиб келинган инвентарларни, хужалик ва канцелярия молларини кирим килиш, уларни уз вактида таркатиш, руйхатидан чикарилган моддий бойликларни чиким килиш) айланма кайдномасини топшириш.

Хар укув йили бошлангунга кадар барча жихозларни таъмирлаш, хар бир синф хонасини, фан кабинетларини, лабораторияларни таъмирлаш, жихозлаш, янги укув йилига тахт килиш ва руйхат буйича жихозлаш, мебелларни синф рахбарларига, кабинет мудирларига, лаборатория мудирларига белгиланган тартибда (топшириш-кабул килиб олиш далолатномалари тузилган холда) топшириш ва укув йили якунланганда уларни бутун холатда кабул килиб олиш.

Коммунал хизмат курсатадиган хар бир ташкилот билан ажратилган лимитлар асосида, белгиланган тартибда шартномалар тузиш хамда худудий газначилик булимларидан руйхатдан утказиш учун муассаса хисобчисига такдим этиш.

Коммунал тўловлар (газ, электр энергия, сув ва иссиклик энергияси) бўйича хисоблагичларни кундалик кўрсаткиларини олиб, тахлил килган холда, бюджетдан ажратилган маблаглардан тежамкорлик билан фойдаланишни ташкил килиш.

Телефон тармокларидан фойдаланишда, алоканинг узлуксизлигини, сифатини назорат килиш хамда алока бузилган холларда худудий телефон тармоклари бўлинмаларига хабар бериб, алокани тиклаш чораларини кўриш.

Таълим муассасасининг санитария холатини талаб даражасида бўлишида фаррошлар, бинони кўриклашда коровуллар, атроф-мухитни ободонлаштиришда богбонлар ишининг тўгри ташкил килиш.

Бир йилда бир марта муассаса хисобчиси билан биргаликда моддий бойликларни турлари бўйича инвентаризация килиш.

Муассасада ходимлар ўртасида шанбаликлар, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ва уларда фаол катнашиш.

Киш мавсумида иссиклик тизимидан фойдаланишда хизмат кўрсатувчи ташкилот билан тузилган шартномага асосан иссиклик босимининг етарли даражада бўлишини, унинг давомийлигини, иссиклик етарли даражада бўлмаган кунларда хизмат кўрсатувчи ташкилотга маълум килиш хамда ушбу кунларни рўйхатга олиб, муассаса хисобчисига иссиклик учун тўлаб бериладиган маблагларни кайта хисоб-китоб килиши хакида огохлантириш.

Куз-киш мавсумига муассаса биноси томларини, ойна ва ромларини, иситиш тизимини, канализация кувурларини таъмирлаб, тайёр холга келтириш.

Якка тартибда иситиладиган таълим муассасаларида каттик ва суюк ёкилги материалларини вактида етказиш ва сифатли саклаш, уларни белгиланган микдорларда сарфлаш хамда иситиш тизимини оптимал даражада ишлашини таъминлаш.

Енгин хавфсизлиги асбобларини етарли даражада бўлишини назорат килиш.

6.6.4. Таълим муассасаси рахбарининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосарининг зиммасига кассирлик вазифаси юклатилган холатда:

Таълим муассасаси кассири накд пулларни давлат банкидан кабул килиш ва топшириш бўйича касса операциялари Ўзбекистон Республикаси Конунчилигига мувофик тасдикланган бирламчи хисоб хужжатлари шакллари билан расмийлаштиради.

Касса операциялари хисобини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдикланган шакл бўйича махсус касса дафтарида юритади хамда касса дафтарини ўчиришлар ва таъкикланмаган тузатишлар килишга йўл кўймасдан олиб боради.

Таълим муассасаси ходимларига иш хаки ва унга тенглаштирилган тўловлар (яъни хизмат сафари харажатлари, касаллик варакалари, суюнчи пуллари, карилик нафакалари, 2 ёшгача боласига караётган оналарга тўланаётган нафакалар) бўйича банкда накд пулга  буюртма беради ва накд пул олади хамда ходимларга ўз вактида берилишини таъминлайди. Кундалик таркатилган накд пуллар хакида таълим муассасаси рахбарига хисобот бериб боради. Кассага доир барча молиявий хужжатлар ва касса китобини юритади.

Кассада пул маблагларининг сакланиши ва таркатилмаган пул маблагларини банк муассасасига кайтиб топширишга жавобгар хисобланади.

6.7.      Мактабда бухгалтер, моддий жавобгар шахс лавозимлари киритилади.

Мактаб бухгалтери ўз вазифаларини унинг ваколат ва жавобгарлик доираси белгиланган умумтаълим мактаблари (мактаб-интернатлари) бухгалтери хакидаги тегишли Низом талаблари асосида амалга оширади.

6.8.      Мактаб директорининг ўкув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари:

6.8.1. Мактаб директорининг ўкув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари мактаб директорининг тавсиясига кўра туман халк таълими бўлимининг мудири томонидан давозимига тайинланади ва бўшатилади.

 

6.8.2.   Мактаб директорининг ўкув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари мактаб директори билан хамкорликда мактабдаги ўкув-жараёнини ташкил этади, мактаб педагоглари жамоасига услубий жихатдан рахбарлик килади, укув жараёнида хавфсизлик техникаси меъёрлари ва коидаларига риоя килиниши тартибини таъминлайди, ўкув иши бўйича хисоботларни юритади ва умумий мажбурий таълим бўйича ишни ташкиллаштиради.

6.8.3.   Мактаб директорининг ўкув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари бевосита мактаб директорига буйсунади.

6.8.4.   Мактаб директорининг ўкув-тарбия ишлари бўйича ўринбосарига бевосита: (1) ўкитувчилар, (2) ўкувчилар, (3) лаборатория ходимлари бўйсунади.

6.8.5.   Мактаб директорининг ўкув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари ўз ваколатлари доирасида куйидаги мансаб вазифаларини бажаради:

Педагоглар жамоасининг фаолияти кундалик ва истикбол режалаштирилишини ташкил этади.

Укитувчилар ва бошка педагог ходимларнинг ўкув режаларини ва дастурларини бажариш бўйича ишларини мувофиклаштиради.

Зарурий ўкув-услубий хужжатлар ишлаб чикилишини ташкил этади ва мувофиклаштиради.

Таълим жараёнининг сифатини ва ўкувчиларнинг таълимий тайёргарлик натижалари объектив равишда бахоланиши, тугараклар ва факультативлар ишини мунтазам назорат килади; мактаб педагог ходимлари томонидан ўтказилаётган дарслар ва ўкув машгулотларининг бошка турларига ташриф буюради (ўкув йилидавомида камида 180 соат), уларнинг шакли ва мазмунини тахлил килади, тахлил натижаларини педагогларга маълум килади.

Имтихонларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш ишларини ташкил этади.

Ота-оналар учун маърифат ишларини ташкил этади, ўкув-тарбия жараёнини ташкил этиш масалалари юзасидан ота-оналарни (уларнинг ўрнини босувчи шахсларни) кабул килади.

Педагог ходимларга янги (инновацион) дастурлар ва педагогик технологияларни ўзлаштириш ва ишлаб чикишда ёрдам беради.

Укув машгулотлари ва таълим фаолияти бошка турларининг жадвалларини тузади, вактинчалик йўк бўлган ўкитувчиларнинг дарслар сифатли ва ўз вактида алмаштирилишини таъминлайди, колдирилган ва бошка ўкитувчи ўрнига ўтилган дарсларни кайд килиш журналини юритади.

Белгиланган хисобот хужжатлари ўз вактида тузилишини таъминлайди, педагоглар томонидан синф журналлари ва бошка хужжатлар тўгри ва ўз вактида юритилишини назорат килади.

 Педагог кадрларни саралаш ва жой-жойига кўйишда иштирок этади, уларнинг малакасини ва касбий махоратини ошириш ишларини ташкил этади, услубий бирлашмалар ишига рахбарлик килади ўз малакасини оширади.

Мактаб педагог ва бошка ходимларини аттестациядан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда иштирок этади, педагоглар ўкув-тарбия ходимлар таркибининг иш вактини хисобга олиш табелини юритади, имзолайди ва мактаб директорига топширади.

Директорнинг маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари иштирокида ўкув хоналари, устахоналар, спорт зали хамда ёрдамчи хоналарни паспортлаштириш ўз вактида ва сифатли ўтказилишини ташкил этади.

Мехнатни мухофаза килиш бўйича йурикномалар хамда амалий ва лаборатория ишларини бажариш бўйича услубий кўрсатмаларда хавфсизлик техникаси бўйича бўлимлар ишлаб чикилишини ташкил этади.

Директорнинг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари билан хамкорликда йўл харакати, сувда ва кўча-куйда ўзини тутиш, ёнгин хавфсизлиги коидаларини ўргатиш услубияти ва тартибини белгилайди, ўкувчилар билимларини текширувдан ўтказишни амалга оширади.

Касаба кўмитаси билан хамкорликда ўкув асбоблари ва жихозлари, кимёвий реактивлар, кўргазмали куроллар, мактаб мебелидан фойдаланиш ва саклаш хавфсизлигининг маъмурий-жамоа назоратини амалга оширади.

Намунавий рўйхатларда назарда тутилмаган, шу жумладан тегишли рухсатнома- далолатномасиз устахоналарда, ўкув хоналари ва бошка хоналарда ўрнатилган ясама кимёвий реактивлар, ўкув жихозлари ва асбобларини олиб кўйиш чораларини ўз вактида кўради, таълим муассасаси хоналари ходимлар ва ўкувчиларнинг соглиги учун хавфли шароитлар юзага келганида таълим жараёнини тўхтатиб туради.

Мактабда, турмушда, жамоат жойларида педагогнинг жамиятдаги ўрнига муносиб бўлган ахлокий меъёрларга амал килади.

6.9. Мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари:

6.9.1.   Мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари директорнинг такдимотига кўра туман халк таълими бўлимининг мудири томонидан тайинланади ва лавозимидан олинади.

6.9.2.   Мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ўкувчилар билан синфдан ташкари ва мактабдан ташкари тарбиявий ишни ташкил килади, тарбиявий жараён юзасидан умумий услубий рахбарликни амалга оширади, аник бир тадбирлар ўтказилганида ўкувчилар билан синфдан ва мактабдан ташкари ишлашда хавфсизлик техникаси меъёрларига ва коидаларига риоя килинишини таъминлайди,  махалла кўмитаси ва бошка мактабдан ташкари ташкилотлар билан хамкорликда рахбарлик килади.

6.9.3.   Мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бевосита мактаб директорига бўйсунади.

6.9.4.   Мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бевосита: (1) синф рахбарлари, (2) ўкувчилар, (3) сардорлар, (4) кўшимча таълим педагоглари бўйсунади.    -

6.9.5. Мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ўз ваколатлари доирасида куйидаги мансаб вазифаларини бажаради:

Ўкувчилар билан синфдан ташкари ва мактабдан ташкари олиб бориладиган тарбиявий иш бўйича жорий ва истикбол режалар тузилишини унинг ўтказилишини ташкил этади.

Мактабдан ташкари ташкилотлар: махалла кўмитаси ва шу каби бошка ташкилотлар билан олиб бориладиган ишлар режаси тузилишини ташкил этади.

Тарбиячилар, синф рахбарлари, катта сардор ва бевосита ушбу директор ўринбосарига бўйсунувчи бошка ходимларнинг ишини мувофиклаштиради.

Мунтазам равишда тарбиявий жараён сифатини, тугараклар ишини мактабдан ташкари тадбирлар ўтказилишини назорат килади, синфдан ташкари ва мактабдан ташкари тадбирларга, тўгараклар машгулотларига (ўкув йили давомида камида 180 соат) катнайди, уларнинг шакли ва мазмунини тахлил килади, тахлил натижаларидан педагогларни хабардор килади.

Тарбиявий жараёнини ташкил этиш масалалари бўйича ота-оналарни (уларнинг ўрнини босувчи шахсларни) кабул килади.

Мактаб директорининг ўкув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари билан хамкорликда тарбиявий ва маданий буш вакт фаолияти бўйича машгулотлар жадвалларини тузади, вактинчалик йўк бўлган ходимларнинг ўрнига дарслар ўз вактида сифатли ўтказилишини таъминлайди.

Мактаб бўйича белгиланган хисобот хужжатлари, шунингдек бевосита ўзига бўйсунадиган ходимлар томонидан тегишли хужжатлар тузилишини таъминлайди.

Ўкувчилар жамоаларига маданий-окартув ва согломлаштириш тарбияларини ўтказишда ёрдам беради, тўгаракларда ва х.к.ларда ўкувчилар контингентини саклаш чораларини кўради, мактабни ўкувчилар билан тўлдиришда иштирок этади.

Мактаб педагог ва бошка ходимларини тайёрлашда ва уларни аттестациядан ўтказишда иштирок этади.

Синф рахбарлари ва бевосита ушбу директор ўринбосарига бўйсунадиган ходимлар томонидан уларнинг зиммасига юкланган тарбиявий ишни ташкил этиш бўйича вазифалар бажарилишини, ўкувчиларнинг ихтиёрий жамоатчилик учун фойдали мехнатнини мехнатни мухофаза килиш меъёрлари ва коидаларига катъий риоя килган холда таъминлайди.

Синф рахбарлари, гурухлар, тугараклар ва спорт секциялари рахбарларига сафарлар, экскурсиялар, ишлаб чикариш ва жамоатчилик учун фойдали мехнатни ва х.к.ларни ташкил этишда, шу жумладан ўкувчилар мехнатни мухофаза килинишини таъминлаш, жарохатланишни ва бошка бахтсиз ходисаларни олдини олиш масалаларида услубий ёрдам беради.

Тарбиявий тадбирлар ва таълим муассасасидан ташкари ўкувчилар билан иш олиб боришда санитария-гигиена меъёрлари ва талаблари, мехнатни мухофаза килиш ва ёнгин хавфсизлиги коидаларига риоя килинишини назорат килади ва улар бажарилиши учун тегишли чоралар кўради.

Ўкувчилар ва уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан) кўчада, сувда ва х.к.ларда содир бўладиган жарохатланишни, ЙТХ, бахтсиз ходисаларни олдини олиш бўйича тадбирларни ташкил этади, ота-оналарни ўкувчилар билан тарбиявий иш олиб боришга жалб этишни ташкил этади, мажмуавий тарбиялаш тизимини яратилишига кўмаклашади.

 

Мактабдан ташкари тарбия бўйича хамкорликда фаолият юритиш учун мактаб билан болалар кўшимча таълим муассасалари ва бошка ташкилотлар уртасидаги алокаларни боглайди ва кўллаб-кувватлайди.

Мактабда турмушда, жамоат жойларида педагогнинг жамоадаги ўрнига муносиб ахлок меъёрларига амал килади.

VII.     ОТА-ОНАЛАР ЁКИ УЛАРНИНГ ЎРНИНИ БОСУВЧИ ШАХСЛАРНИНГ

ХУКУКЛАРИ, МАЖБУРИЯТ ВА МАСЪУЛИЯТЛАРИ

7.1.      Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар:

-           ўзларининг балогатга етмаган болалари учун таълим шаклларини умумий таълим муассасаси тури ва ўкиш турини танлаш;

-           таълим муассасаси маъмуриятидан мактаб Устави асосида шарт-шароитлар яратилишини, болага хурмат билан муносабатда бўлишни талаб килиш;

-           таълим муассасаси фаолиятини бошкаришда иштирок этиш хукукига эгадирлар.

7.2.      Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар:

-           болаларнинг жисмоний ва рухий жихатдан соглом бўлиши тўгрисида гамхўрлик килишлари;

-           боланинг кадр-кимматини хурмат килишлари, болада мехнатсеварлик, яхшилик, мурувват туйгуларини, давлат тили ва она тилига, маданий кадриятларга нисбатан хурмат фазилатларини тарбиялашлари;

-           болаларни мактабда ўкитиш учун ёки белгиланган талаблар хохишида (шартнома асосида) пуллик таълим олишлари учун зарур шарт-шароитларини яратишлари шарт.

7.3.      Ота-оналар ёки уларни ўрнини босувчи шахслар мактабда ўкувчиларни манфаатларига таалукли масалалар мухокама килинаётганда, ушбу мухокамада катнашиш хукукига эгадирлар.

7.4.      Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар фарзандларнинг мактабда ДТС талаблари доирасида таълим-тарбия олишлари учун амалдаги конунларга биноан мактаб билан баробар масъулдир.

7.5.Укувчиларни мактабга кабул килишдан олдин ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, ўз хохишига кўра,мактабнинг модди-техник базасини мустахкамлаш учун хомийлик ёрдам курсатиши мумкин.

VIII.   МАКТАБНИНГ МОДДИЙ ВА МОЛИЯВИЙ ХЎЖАЛИК ТАЪМИНОТИ

8.1. Мактабнинг молиявий таъминоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 26 февралдаги ПФ - 3857-сонли «Халк таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш тугрисида»ги Фармони, 2007 йил 29  мартдаги ПК - 609-сонли «Умумтаълим мактабларининг намунавий штатларини тартибга солиш чора-тадбирлари тугрисида»ги Карори хамда Вазирлар Махкамасининг 2007 йил 30 мартдаги 63-сонли «Халк таълими муассасаларининг молиявий-иктисодий таъминотини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўгрисида»ги карори ва улар асосидаги Халк таълими вазирлигининг буйрук ва карорлари асосида ташкил этилади.

Мактабни молиявий таъминлаш белгиланган тартибда бюджетдан ажратилган маблаглар, Ўзбекистон Республикаси Конун хужжатлари ва мазкур Устав билан такомиллашмаган шартномаларнинг бажарилишидан бошка хизматлар кўрсатишдан олинадиган маблаглар юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий эхтиёжлари ва мутасадди аъзолари хисобидан амалга оширилади.

8.2.      Мактабни самарали фаолият кўрсатиши учун зарур сарф-харажатлар давлат томонидан белгиланган хукукий меъёрий хужжатлар асосида тартибга солинади ва махаллий бюджет хисобидан амалга оширилади.

8.3.      Малака тоифалари «Аттестация хакидаги Низом»га мувофик мактаб ходимларини аттестациядан ўтказиш берилади.

8.4.      Педагог кадрларга касб махорати ва мактабдан ташкари фаолиятлари учун устамалар, моддий рагбатлантириш ва мукофотлаш Вазирлар Махкамасининг 2005 йил декабрь ойидаги 275-сонли карори асосида амалга оширилади.

8.5.      Куни узайтирилган гурух тарбиячиларига танлов буйича ёки факультатив машгулотлар учун укувчилар сонидан катъий назар факат алохида синф ёки гурух укувчилари учун утилган соатлар микдорига караб иш хаки тулаш амалга оширилади.

8.6.      Мактабда куйидаги пуллик хизматлар курсатишга рухсат этилади:

а)         мактаб хонаси, спорт залини ижарага бериш;

б)         кўшимча пуллик машгулотлар ўтказиш.

8.7.      Мактабни моддий-техника негизи таркибига ер, бинолар, спорт иншоотлари, коммуникациялар, техник воситалар, асбоб-ускуналар, мебеллар, ўкувчиларни ўкитиш ва тарбиялаш учун фойдаланадиган бошка мулклар киради.

8.8.      Мактаб биноси техника хавфсизлиги ва санитария-гигиена меъёрларига мувофик жихозланади ва фойдаланилади. Мактабни моддий техника негизини мустахкамлаш ва ривожлантириш махаллий бюджет хисобидан, шунингдек, молиявий таъминлашнинг кўшимча маблаглари хисобидан амалга оширилади.

8.9.      Мактабнинг бухгалтерия хисоби бошка хисоб-китоб ишлари мактаб директори, моддий жавобгар шахс ва бухгалтерлар томонидан амалга оширилади, яъни, Вазирлар Махкамасининг 2007 йил 30 мартдаги 63-сонли карори асосида олиб борилади.

IX. МАКТАБНИ ХАЛКАРО ХАМКОРЛИК КАТНАШУВИ

9.1.      Амалдаги конунчиликка асосан умумтаълим мактаби халкаро фаолиятини амалга ошириш хукукига эга.

9.2.      Мактаб хорижий мамлакат ўкув муассасалари билан ўкиш, дам олиш, олимпиадалар, кўрик-танловлар ўтказиш юзасидан тажриба алмашиш имкониятлари доирасида хамкорлик алокалари ўрнатиши мумкин.

Мазкур 107 – Давлат  ихтисослаштирилган  мактаб Устави мактаб педагогик кенгашининг

2008 йил        даги    -сонли

Карори билан маъкулланган ва тасдикланган.

Кенгаш раиси

вернутся назад